Биз ҳақимизда

“Qishloq oqshomi” маънавий-маърифий, ижтимоий оммабоп газетаси Андижон вилояти матбуот ва ахборот бошқармасида 2012 йил 28 ноябрда 04-044 рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, “NODIR SO‘Z масъулияти чекланган жамияти муассислигида Андижон қишлоқ хўжалик институти, вилоят фермерлар кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда 2013 йил буён чоп этиб келинмоқда.

Газета ижодий жамоасининг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, республика ҳукуматининг қишлоқ хўжалиги, қишлоқ қурилиши, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига ихтисослашган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятига доир қарор ва кўрсатмаларини аҳоли, айниқса ёшлар орасида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Шунингдек, газета сахифаларида олим ва мутахассисларнинг мақолалари, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига тавсиялари мунтазам чоп этиб борилмоқда.

Бундан ташқари ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавиятини, дунёқарашини ўстириш, ёт ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилиш, ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда экологик ва тиббий маданият тарғиботига доир материаллар бериб борилмоқда.

Таҳририятда 6 нафар ходим хизмат қилади. Газета муҳаррири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. Яна икки нафар ижодий ходимлар олий касбий маълумотга эга профессионал журналистлардир.

Таҳририяти жамоаси ўтган йил давомида салмоқли муваффақиятларни қўлга киритди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичида 3-ўринни, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондитомонидан эълон қилинган «ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатда кучли фуқаролик жамиятини барқарор ривожлантиришни таъминлашга ва ижтимоий шерикликни янада рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзусидаги давлат гранти 7-қўшимча танлови ғолибига айланди.

Газета ҳозирда 8 саҳифада, 4 саҳифаси рангли ҳолатда чоп этилиб вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида тарқалмоқда. “Ҳуқуқий тарғибот – жамият тараққиётинингмуҳим омили” мавзусида лойиҳани амалга оширмоқда.

Муҳаррир:

Ҳабиб СИДДИҚ

Ҳажвчи ёзувчи, олим, публицист ва таржимон Ҳабиб Сиддиқ 1953 йилда Андижон вилояти Андижон туманининг Бўтақора қишлоғида туғилган.

Андижон пахтачилик(ҳозирги қишлоқ хўжалик) институтини битирган. Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.

“Кар қулоққа танбур”, “Ким ошди савдоси”, “Тўқайга ўт тушса”, “Бедаво дарднинг давоси”, “Инглизча туш”, “Чироғи ёниқ хонадон”(сайланма) “Ўрага сичқон тушди”, “Нимкоса”, “Хўжалик ҳисобидаги оила” каби китоблари, “Ҳаёт йўлга ўхшайди” публицистик мақолалар тўплами чоп этилган.

Ҳозирда“Qishloq oqshomi” маънавий-маърифий, ижтимоий оммабоп газетаси бош муҳаррири.

Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаларининг аъзоси

“Шуҳрат” медали соҳиби.

Нашр учун масъул:

Умиджон МАМАРАСУЛОВ