Ноябр 15, 2018 126

ЮРАК УЧУН ТАБИИЙ МАЛҲАМЛАР

Шолғом юрак уришини яхшилашга ёрдам беради. 2 ошқошиқ қирғичдан ўтказилган шолғом устидан 1 стакан қайнаган сув қуйинг ва паст оловда 15 дақиқа қайнатинг. Сўнг сузиб, овқатланишдан олдин ярим стакандан ичасиз.

* * *

Тирноқгул (календула) қадим замонлардан бери доривор гиёҳ сифатида ишлатилади. У қон босимни пасайтиради, юрак қисқаришлари маромини секинлаштиради, юрак фаолиятини яхшилайди, оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. 2 чойқошиқ майдаланган тирноқгул гулларини 2 стакан қайнаган сувга солинг. Идишнинг қопқоғини беркитиб, 15 дақиқа дам едирасиз. Сузиб, кунига 4 маҳал ярим стакандан ичасиз.

* * *

Стенокардияда 1 чойқошиқ қуритиб, майдаланган ялпизни 15 дақиқа дамланг. Сузиб, қултумлаб ичасиз.

* * *

*Юрак-қон томир касалликлари туфайли танага шиш келса, маккажўхори попуги ёрдам беради. 30 грамм попукни 1 стакан қайнаган сувга солиб, идишни ўраган ҳолда 3 соат дамланг. Сузиб оласиз. 5 кун давомида овқатланишдан ярим соат олдин 1 ошқошиқдан ичасиз.

*Бундай ҳолатда дала қирқбўғими (хвош полевой)нинг ҳам фойдаси бор. 2 ошқошиқ қуритиб, майдаланган гиёҳни 1 стакан қайнаган сувга солиб, паст оловда 20 дақиқа қайнатасиз. Сузиб, кунига 1 маҳал 1/3 стакандан ичасиз.

* * *

Юрак маромини яхшилаш учун асал ва сабзи суви аралашмасидан фойдаланинг. Бир ой давомида кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин 1 ошқошиқдан қабул қиласиз. Бир ойлик танаффусдан кейин муолажани яна такрорланг.

* * *

Гипертония, юрак-ишемик касаллиги, юрак маромининг бузилиши, сийдик-тош касаллигида сельдерей илдизи фойдали ҳисобланади. 1 ошқошиқ майдаланган сельдерей илдизини 1 стакан қайноқ сувга солинг. Идишнинг оғзини беркитиб, 4 соат дамланг. Сузиб олинг. Кунига уч маҳал овқатланишдан олдин 1/3 стакандан ичинг.

Абдуқодир САТТОРОВ,

“МАЛҲАМ” халқ табобати

маркази раҳбари