Декабр 13, 2018 60

ШАҲАР БЕДАРВОЗА ЭМАС

Ҳаётимиз ўзгаришларга бой. Ҳар бир соҳада тараққиёт одимлари. Юртимиз аҳолисининг кўпчилиги ишлаш, ўқиш, хизмат сафари, тижорат, шахсий юмуш ёки саёҳат учун хорижий мамлакатларга отланмоқда. Хорижга чиқиш эса белгиланган тартибда, тегишли қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кириш визаси талаб этилмайдиган мамлакатлардан ташқари, хорижга вақтинча ва доимий яшашга чиқиши учун чет элга чиқиш рухсат ёзувининг ёпиштириладиган стикерини расмийлаштириши талаб этилади. Айрим фуқароларимиз ушбу қоидани билсаларда, чиқиш учун виза талаб этиладиган давлатларга қўшни республикалар орқали қонунларимизни бузиб бормоқдалар.

Хусусан, фарғоналик Мухлиса Икромова (исми-шарфлар ўзгартирилган) айрим тенгдошлари каби ҳою ҳавасга берилди. Четда ишлаб келиб, бой бўлиш хаёллари ун­га тинч­лик бермади. Ўйлаб-ўйлаб қатъий тўхтамга келди ва Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига от­ланди. Аммо хорижга чи­қиш учун ҳужжат­ларни тегишли тар­тиб­да расмийлашти­риш­­даги "ово­ра­гарчилик"лар унга малол келиб, қо­нунга хи­лоф равишда иш тутди.

Мухлиса 2016 йилнинг ноябрь ойида амал­даги қонунчиликка риоя этмай, яъни виза рух­­сатномаси олмасдан Россия Федерацияси орқали Истанбул шахрига йўл олади. Мухлиса бу шаҳардаги ошхоналарнинг бирида бир йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб, жорий йилнинг 14 март куни юртимизга қайтади.

Ҳеч бир шаҳар бедарвоза эмас. Ҳар қандай қил­мишнинг кун келиб "мис"и чи­қиши тайин. М.Икромованинг қилмишлари Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда паспорт назоратидан ўтаётган вақтида ошкор бўлди. Бунга эъти­бор қил­маган "ишбилармон хоним"га жиноят ишлари бўйича Сергели ту­ман суди томонидан тегишли жа­зо­ тайин­ланди.

Эндигина йигирма уч ёшга тўлган қиз ва­колатли давлат идораларига муро­жаат қилмасдан хорижга чиқиш тар­тибини бу­зди. Мадина тенгдошлари қатори бирор ҳу­нарнинг бошини тутиб фой­дали меҳнат билан банд бўлга­нида, бугун уятдан ер чи­зиб ўтирмасди. Энди у қилмишидан тўғри хулоса чи­қариб, ҳаётини қонунларга риоя қилиб давом эттиришини, унинг хатоси бошқа ёшларимизга бундай ҳолларда огоҳ ва ҳушёр бўлишларини истар эдик.

Бегзод МАМАЮСУПОВ,

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт

жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими

тергов бўлинмаси бошлиғи.

Аббос БОҚИЖОНОВ,

Андижон вилоят ИИБ Транспортда

жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими