Июн 27, 2018 266

КЎЗЛАР УЧУН МАШҚЛАР

Аксарият касалликлар дам олиш ва меҳнат қилиш қоидаларига етарлича эътибор бермаслик оқибатида юзага келади. Бу қоидалар кўз соҳасига ҳам тегишли. Шундай экан, кўзларимизнинг соғлом бўлиши учун уларга ўз вақтида дам бериш, шу билан бирга соғломлаштирувчи машқлар ёрдамида уларни “озиқлантириб” туриш зарур.

Бугун диққат-эътиборни компьютерда ишлаш, ўқиш ёки узоқ вақт тикишга қаратиш кўзларни зўриқтиради. Ҳар ярим-бир соатда кўзларга дам бериш лозим, бунинг учун оз вақтга бўлса ҳам, бошқа иш билан шуғулланиш: 5-10 дақиқа узоқ масофага қараш, 1-2 дақиқа кўзларни юмиб туриш, 4-5 та машқларни бажариш, масалан, бўйин, бел, елкалар, кўз мушаклари учун машқлар бажариш ҳалақит бермайди. Болалар ҳам бу машқларни бажаришлари мумкин, фақат оралиқ масофа яқинроқ бўлиши лозим. 12-14 ёшли болалар учун 45 дақиқа, 15-17 ёшлардаги ўсмирларга эса ҳар соатда.

Кўзлардаги чарчоқни олишда қора ва кўк чой ёки мойчечак дамламалари кўмагида компресслар ҳам ёрдам беради. Кўзларнинг дам олиши учун ҳар доим у ёки бу махсус машқлар буюрилади.

Кўзлар учун машқлар қандай ёрдам беради?

Ҳаммага аёнки, ҳар бир мушак бир-бири билан боғлиқ ва бир мушак билан ишлаш иккинчисига дам бериш мумкин.

Чарчаган кўзлар учун

Чуқур нафас олинг, кўзларни қаттиқ қисинг, бўйин, бош ва юз мушакларини кучлантириш ва 2-3 дақиқага нафасни сақлаб туриш лозим. Бундан сўнг нафас чиқараётганда кўзларни катта осиб, чуқур нафас олинг. Бу машқни 5 марта такрорланг.

***

Кўзларга дам бериш учун кўзни шунчаки юмиб, яхши нарсаларни ўйлаш керак. Айниқса, яхши, сокин, тинчлантирувчи мусиқа ёки табиат овозлари остида, масалан, ёмғир томчилаши, шаршара шовқини ё қушларнинг сайраши остида дам олиш катта ёрдам беради. Агар сиз 10 дақиқа шу тариқа дам олган бўлсангиз, кўзларингиз дам олган ва яна кучга тўлган ҳолда ишга қайтишингиз мумкин.

***

Кўзлар икки бармоқ – ўрта ва кўрсатгич бармоқлар билан секин уқаланди. Олдин кўз таги бурундан яноқ олдигача ва яноқ олдидан бурунгача, сўнг қош тагидан яноқларгача уқаланади. Бу айлана ҳаракат 8-10 марта такрорланади.

***

Кўзларни юмган ҳолда ўнгдан чапга ва чапдан ўнгга қорачиқларни силжитинг. Бу машқни 10 марта такрорланг.

Ҳаётий кучни тиклаш учун

Кўз ва мия – бир бутундир. Кўзларнинг куни билан толиқиши ва уларнинг дам олишига кўмаклашиш мяига ҳам катта ёрдам беради. Қуйида кўзлар учун махсус машқлар йиғиндиси берилади. Эсда сақланг, бу машқларни бажаришдан олдин кўзойнак ва линзалар ечилиши шарт!

***

Ўтирган ҳолда кўзлар қаттиқ қисилиб, 3-5 дақиқа ёпилади, сўнг 3-5 дақиқа очилади. Бу машқ 6-8 марта бажарилади.

***

1-2 дақиқа давомида кўз тез-тез пирпиратилади. Пирпиратилган вақтда кўз шўр пардасида қон айланиши яхшиланади.

***

Турган ҳолда узоқларга 2-3 дақиқа давомида қаралади. Шундан сўнг кўздан 25-30 см узоқликка бармоқ қўйилади. Сўнг диққатни бармоққа 3-5 дақиқага қаратилади. 10-12 марта такрорланади. Бу машқ кўздаги толиқишни олади, яқин масофани кўриш ишини енгиллатиб, асаб тизимини мустаҳкамлайди.

***

Кўз қовоқлари ёпилади. Қовоқ атрофлари икки йўналиш бўйлаб 6 мартадан енгил уқаланди.

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун

Кўзларни бир оз вақт горизонтал томонга ўнгдан чапга ва чапдан ўнгга қаратиш лозим. 6-8 марта бажарилади.

***

Яна бир оз вертикал йўналиш бўйлаб: пастга, тепага қимирлатилади. 6-8 марта такрорланади.

***

Кўз қорачиқларини кўз олмаси атрофида соат йўналиши бўйлаб ҳамда қарама-қарши томонга 6-8 мартадан ҳаракатлантирилади.

Абдуқодир САТТОРОВ,

“Малҳам” халқ табобати мапкази раҳбари