Ноябр 29, 2018 111

КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИ

Конституция бу – давлатнинг бош қомуси ҳисобланади. Инсоният дастлаб вужудга келган даврлардан бошлаб ўзлари риоя қиладиган турли қонунлар яратишган ва уларга бўйсуниб яшашган. Давлатлар пайдо бўлиб, улар ривожланиш даврига етиб келганда эса барча учун умумий бўлган қонунлар ижро этила бошлаган, шу жумладан, бизнинг ватанимизда ҳам.

1992 йил 8 декабрь куни бутун Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳаётида янги бурилиш касб этади. Шу куни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниб, байрам сифатида нишонланиши белгилаб қўйилди.

Мамлакатимизда татбиқ этилаётган барча қарор ва қонунларнинг негизи бу албатта, конституциямиздир. Мустақиллик йилларида қомусимиз асосида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Фуқаролар учун барча ҳуқуқ ва эркинликлар белгиланиб,ёшларнинг бахтли яшаши, тўкин ҳаёт кечириши ва шу билан бирга бепул таълим олиш каби ҳуқуқлари ҳам белгилаб берилди. Шу билан бирга фуқаролар ҳам Конституциямизда келтирилган қонунларга риоя қилмоқдалар.

Конституциямизнинг 15-моддасида келтирилганидек: “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар конституция ва қонунларга кўра иш кўрадилар”. Ушбу модда юқоридаги фикрларимизнинг ёрқин далилидир.

Дарҳақиқат, давлат ва инсон тушунчалари бош қомусимизда кўп қўлланилган ибораларидир. Унда давлат сўзи 78 маротаба қўлланилган бўлса, инсон (халқ, фуқаро, инсон) сўзлари 96 маротаба қўлланилган. Конституциявий қоидалар фуқароларимизнинг кундалик ҳаётида тўлароқ намоён бўлди. Чунки асосий қонунимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилган. Энг асосийси, одамлар ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис қилиш имконига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиган куннинг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Президентимиз Ш.Мирзиёев “Конституция – халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккури маҳсули, асрий қадрятларимизнинг беқиёс тимсоли” мавзусидаги нутқида таъкидлаганидек, демократик йўл билан қабул қилинган Конституциямиз янги жамиятнинг ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.

Ҳусанхон Аҳмедов,

ТДАУ Андижон филиали

ЎХМС факультети талабаси