Ноябр 29, 2018 134

КАСБИМ – ФАХРИМ

Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё факультети, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалиги фитопотологияси кафедраси ҳамкорлигида талабалар турар жойида “Касбим-фаҳрим” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Вилоят давлат ўсимликлар карантини инспекцияси ходими А. Холиқов, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалиги фитопотологияси кафедраси мудири, доцент С. Мирзаева, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Ш.К. Алиев, профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар талабаларга касб тушунчаси ва унга бўлган меҳр ҳақида, бугун дунё бўйлаб қанчадан-қанча киши завод-фабрикаларда, корхоналарда, иш майдонларида иш вақтининг тезроқ тугашини интизорлик билан кутиб, тушлик вақтининг тезроқ келиши илинжида соатга маъюс термулиб ўтиришади. Бу тоифадаги кишилар, ўзларига ёқмайдиган касб билан шуғулланувчи кишилардир.

Тадбир меҳмони А. Холиқов ўз касби ҳақида талабалар билан ўртоқлашди. У ўз касбини севиши ва шу орқали эл-юрт олдида ҳурматга сазовор бўлаётганлигини айтиб, талабаларга ўз касбини моҳир устаси бўлишини, фақатгина бу касбдан келадиган моддий даромадни эмас, балки ундан олинидиган маънавий озуқани ҳам ҳисобга олиши лозимлигини айтди.

Кафедра профессор ўқитувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали тақдимот намойиш этилди.

Ўз севган касби билан шуғулланиш кишига завқ, хурсандчилик, шижоат, рағбат ҳамда маънавий озуқа беради. Ўзи ёқтирган ишни қилаётган киши вақт қанчалар тез ўтиб кетганлигини сезмай қолади, у ҳеч қачон бажараётган ишидан чарчамайди.

Муҳаммадали ХОЛДАРОВ,

Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё факултети талабаси