Ноябр 29, 2018 123

БИР ГУЛ КЕЛУР

Фарғонадан Андижонга бир гул келур,

Йўқ, гул эмас, андин нозик кангул келур.

Гул кангулда наволарнинг адоғи йўқ,

Дилни этиб хуш куйига дохил, келур.

Хаёлдир бу, овунчдир бу, соғинчдир бу,

Келаман, деб, келгунча то ой, йил келур.

Мастонами, ростонами деб ўйламанг,

Аҳли қалам хаёлотга мойил келур.

Муҳаббатим саволларга тутар дўстлар,

Жавоблари менинг учун зил-зил келур.

Тасаввурим уфқларида пайдо санам,

Эртами-кеч ёқалаб, сой-соҳил келур.

Бир мактублар юборайки, меҳрим қўшиб,

Балки ул шўх шу меҳрима қойил келур.

Икромжонга ёрга атаб бир байт битмоқ,

Асқартоғни қўпормоқдин мушкул келур.

Фарғонадан Андижонга бир гул келур...

Икромжон АСЛИЙ

Андижон шаҳри