Декабр 13, 2018 67

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ЁХУД ШАХСНИНГ ТИНЧЛИК ИММУНИТЕТИ

XXI асрда мамлакатлар миллий ҳамда иқтисодий глобаллашиб, ахборотлашган иқтисод шаклига айланмоқда. Яъни миллий иқтисодда ва ижтимоий соҳаларда ахборот ва билимларни тутган ўрни тобора юксалмоқда ва улар стратегик ресурсларга айланган, десак, муболаға бўлмайди, албатта. Ҳозирда дунёдаги жамғарилган ахборот ва билимларнинг 90 фоизи сўнгги 30 йил мобайнида яратилган. Ахборот ва билимлар ҳажмини кундан-кунга кўпайиб бориши, миллий иқтисоднинг барча соҳаларида, жумладан, таълимда ҳамда ижтимоий соҳаларда ахборотни ва ахборот технологияларини ўрни жуда катталиги барчамизга маълум.

Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган. Лекин шу ўринда ахборот хавфсизлиги ва уни ҳимоялаш ҳақида ҳам ўйлаб кўришга тўғри келмоқда.

Ахборот хавфсизлиги деб, маълумотларни йўқотиш ва ўзгартиришга йўналтирилган табиий ёки сунъий хоссали, тасодифий ва қасддан таъсирлардан ҳар қандай ташувчиларда ахборотнинг ҳимояланганлигига айтилади. Илгариги хавф фақатгина конфиденциал (махфий) хабарлар ва ҳужжатларни ўғирлаш ёки нусха олишдан иборат бўлса, ҳозирги пайтда эса компьютер маълумотлари тўплами, электрон маълумотлар, электрон массивлардан уларнинг эгасидан рухсат сўрамасдан фойдаланишдир. Булардан ташқари, бу ҳаракатлардан моддий фойда олишга интилиш ҳам ривожланди. Кўриниб турибдики, ахборот ҳозирги кунда ҳам бунёдкор, ҳам вайронкор мазмунга эга шаклларда намоён бўлмоқда.

Ахборотнинг ҳимояси деб, бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг ахборот хавфсизлигини таъминловчи ва ташкилот ахборот захираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги, фойдаланиш осонлиги ва махфийлигини таъминловчи қатьий регламентланган динамик технологик жараёнга айтилади. Ахборотнинг эгасига, фойдаланувчисига ва бошка шахсга зарар етказмокчи бўлган ноҳуқуқий муомаладан ҳар қандай ҳужжатлаштирилган, яъни идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳимояланиши керак.

Маълумки, компьютер тизим (тармоғ)ининг асосий компонентлари — техник воситалари, дастурий – математик таъминот ва маълумотлардир.

Нафақат компьютерлар балки инсон фактори хам ахборотларни конфиденциаллигини йўқотишига олиб келади. Маълумки, электрон тўловлар тизими деб банк пластик карталарини тўлов воситаси сифатада кўлланилишидаги усуллар ва уларни амалга оширувчи субъектлар мажмуасига айтилади. Пластик карта — шахсий тўлов воситаси бўлиб, у мазкур воситадан фойдаланадиган шахсга товар ва хизматларни нақдсиз пулини тўлаш, бундан ташкари банк муассасалари ва банкоматлардан нақд пулни олишга имкон беради.

Пластик картани тўлов воситаси сифатида қабул килувчилар, савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналар, банк булимлари ҳамда бошкалар шу пластик карталарга хизмат кўрсатувчи кабул килувчилар тармоғини ташкил этади. Электрон тўловлар тизимини яратишда пластик карталарга хизмат курсатиш конун-қоидаларини ишлаб чикиш ва уларга риоя килиш асосий масалалардан бири бўлиб хисобланади. Ушбу коидалар нафакат техникавий (маълумотларни стандартлаш, ускуналар ва бошкалар), балки молиявий масалалар (корхоналар билан хисобларни бажариш тартиби)ни хам камраб олади.

Лекин биз мавжуд қоидаларга риоя қиламизми? Келинг қуйдаги мисолда буни кўриб чиқайлик: сиз хақингиздаги хар қандай маълумот ахборот хисобланади. Сиз кундалик хаётда эътибор бермайдиган майда чуйда сизни шахсингизга тегишли бўлган ахборотларга эхтиётсизлик қиласиз, Дейлик пластик карточкангиз кодини савдо қилаётганингизда сотувчига айтасиз бу эса сизни шахсий маълумотингиз. Уни ёнингизда турган хар қайси киши эшитади ва бу кодни сиздан сўрамай хам билиб олади. Пластик карталарни қулайликларидан бири бу сизни пул маблағингиз банк хисобида туриши ва айтайлик у хавфсиз деб ўйлайсиз, чунки уни ўғирласа хам ишлатолмайди деб ўйлайсиз, лекин бу картадан бегона шахс беъмалол фойдаланиши мумкин. Чунки унга химоя кодингиз аллақачон маълум. Бунга эса ўзингиз айбдорсиз албатта.

Шунинг учун ахборотларни химояси ва ишончлилиги хозирда хаммани ўйлантираётган муаммоларидан бири эканлиги беъжиз эмас.

Хозирги кундаги оммавий маданиятни кенг тарқалишини хам ахборот хуружлари қаторига қўшиш мумкин албатта,чунки бу орқали хар қайси миллат ва элат қадриятларини софлиги ҳамда уникаллигига путур етмоқда. Оммавий маданият турли маданиятларни қориштириб уларни асл мазмунини йўқотибгина кўрсатмай уларни ахамияти ҳамда қадрини йўқолишига олиб келмоқда. Мисол учун ер юзида миллий киймида юрадиган ва миллий тилида соф гапирадиган 100% ҳалқ жуда камчиликни ташкил этиб бормоқда. Гап фақат кийимдамас ўша ҳалқни миллийлигини ва қадриятларини аста секин бошқа қоришиқ кўринишга айланиб қолаётганидадир. Бунинг сабаби хар хил ахборот хуружларининг таъсири катта бўлаётгани албатта.

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки огохлик давр талаби эканлиги доимо долзарб ва долзарблигича қолади.Хар ким ўз уйини ўзи асраши керак деган гап хам беъжиз айтилмаган ва ўзининг теран мазмунини доимо сақлаб қолади.

Отабек МИРЗАЕВ,

ТДАУ Андижон филиали

“Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё”

факультети декан муовини.

Феруза ИСРОИЛОВА,

Жалақудуқ тумани 31-умумтаълим

мактаби ўқитувчиси