Ноябр 01, 2018 185

АГРАР ТАРМОҚҚА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР КЕРАК

Тошкент давлат аграр университети ректори, академик

Ботиржон Сулаймонов билан суҳбат

  • Сухбатимиз аввалида Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги карорида белгилаб берилган вазифалар ва унинг ижроси буйича хозиргача амалга оширилган ишлар хакида тухталсангиз...
  • университетда ёшларнинг пухта билим олишлари, кобилиятларини ривожлантиришлари ва намоён этишлари учун яратилаётган шароитлар ва иктидорли табаларнинг эришган ютуклари хакидаги фикрларингизни хам билишни истардик.
  • Университетимизда ёшларнинг пухта билим олишлари, қобилиятларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, талабалар учун 23 та фан тўгараги, 13 та спорт ва 5 та бадиий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшма қўмитаси, ёшлар етакчиси томонидан турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, давра суҳбатлари, учрашувлар ва байрам тадбирлари доимий ташкил этиб борилади.
  • университетда халкаро хамкорлик алокаларини ривожлантириш буйича амалга оширилаётган ишлар ва режалар хусусидаги маълумотлар хам газетхонларимизни кизиктиради.
  • Ўтган ўқув йилида университет билан тузилган ҳамкорлик шартномаларига асосан Жанубий Кореянинг Конвонг университети, Австриянинг Боку университети, Покистоннинг Ғўза селекцияси ва уруғчилги ИТИ, Германиянинг Бонн университети, Покистоннинг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ИТИ, Жанубий Кореянинг миллий тадқиқотлар агентлиги, Руминиянинг Тимишуара қишлоқ хўжалиги университети каби нуфузли ўқув ва илмий-тадқиқот муассасаларидан олимлар ва етакчи мутахассислар ташриф буюриб, профессор-ўқитувчи ҳамда талабаларга маърузалар ўқиди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра университетимиз, унинг филиаллари ва таркибидаги академик лицейлари билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ўтказилди, Андижон қишлоқ хўжалиги институти негизида Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори билан университетимиз ва унинг филиалларида олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари этиб белгилаб берилди.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг магистратура мутахассисликларига қабул Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилмоқда.

Республикамиз қишлоқ хўжалигини янада юксалтириш муайян даражада аграр соҳани инновацион ривожлантириш, рақобатбардош янги техника ва технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш ва ахборот хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислохотларни чуқурлаштириш масалалари билан боғлиқдир. Ушбу вазифаларни ҳал этишда университетимиз жамоаси ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Университетда ҳозирда 7 та - Агрономия, Мева-сабзавотчилик ва узумчилик, Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё, Зоотехния ва балиқчилик, Ветеринария ва ипакчилик, Ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар, Қишлоқ хўжалигида менежмент факультетлари, 27 та кафедра фаолият кўрсатмоқда.

Ўқув жараёни 22 та бакалавриат таълим йўналиши, 20 та магистратура мутахассислиги бўйича ташкил этилган. 10 та таълим йўналишида иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи таълим йўлга қўйилган.

Кундузги бакалавриат босқичида 6000 нафарга яқин, магистратура босичида 230 нафар таталабалар билим олмоқда.

Уларга 550 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар билим ва таълим бермоқда. Улардан 1 нафари академик, 41 нафари фан доктори, профессор, 173 нафари фан номзоди, 8 нафар фалсафа доктори, доцентлар ташкил этади.

Умумий адабиётлар жамғармаси 211073 ном 1069505 нусхани ташкил этувчи Ахборот–ресурс маркази ишлаб турибди. Унда адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалардан ташқари 36217 номда 61595 нусхада бадиий адабиётлар ҳам китобхонлар ихтиёрида.

- фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, университет олимларининг илмий-тадқиқот ишлари ва унинг натижаларини қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига жорий этиш борасидаги ютуқлари ҳақида...

- Ҳозирги кунда университетда 18 та ихтисослик бўйича таянч докторант, докторант ҳамда мустақил изланувчилар илмий тадқиқотларини олиб боришмоқда.

2017 йилда давлат илмий техник дастурлари бўйича университетда жами 1,218 млрд сўмлик 30 та илмий лойиҳалар, жумладан 23 амалий, 1 та фундаментал ва 6 та инновацион лойиҳа бажарилди.

2018 йилда давлат илмий техник дастурлари бўйича университетда жами 1,640 млрд сўмлик 31 та илмий лойиҳалар, жумладан 28 та амалий, 1 та фундаментал ва 3 та инновацион лойиҳа бажарилмоқда.

2017 йилда университет профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларидан 4 нафар фан доктори, 9 нафар фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун диссертацияларини ҳимоя қилдилар.

2018 йилда 26 нафар илмий тадқиқотчилар фалсафа доктори ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишлари режалаштирилган. Шундан шу кунгача 1 та докторлик ҳамда 5 та фалсафа доктори диссертиациялари ҳимоя қилинди.

Университетимизда янги “Ихтиология”, “Гидробиология” ва “Балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологияси” ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ва докторантура, мустақил тадқиқотчилар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Иқтидорли талаба ёшларни илмий ишга жалб қилиш мақсадида факультет ва мутахассислик кафедраларда талабалар илмий жамиятлари ва уларнинг қошида 21 та илмий тўгараклар фаолият юритмоқда.

Университетнинг мутахассислик кафедраларида Инновацион гурухлар ишлари янада жонлантирилди. Мутахассис тайёрловчи кафедраларда 22 та инновацион гуруҳлар ташкил этилган. Гуруҳ аъзолари орасида университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари, ҳамкорлик ўрнатган корхоналарнинг мутахассислари, илмий ходимлар-изланувчилар, иқтидорли магистрантлар ва бакалавриат босқичи талабалари бор.

Ҳозирги кунда шартнома асосида инновацион ҳамкорлик йўлга қўйилган корхоналарнинг илмий-технологик муаммолари устида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Гидропоника маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 ноябрдаги “Корея Республикаси Хукуматининг грант маблағларини жалб этган ҳолда “Ўзбекистонда намунавий иссиқхоналарни барпо этиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Корея мутахассислари томонидан қурилган гидропоника технологияси асосида ишловчи намунавий иссиқхона фаолиятини самарали ташкил этиш ва юритиш мақсадида ташкил этилган. Иссиқхонада сабзавот экинлари (помидор, қалампир, бодринг ва кўкатлар) етиштириш билан бир қаторда талабаларнинг ўқув-амалиёт дарслари, университет профессор-ўқитувчилари ва ёш олимларнинг тажриба ишлари ҳам олиб борилмоқда. Гидропоника иссиқхонасидан ўқув маркази сифатида фойдаланилиб, унда республикамизнинг турли худудларидан келган фермерлар ўз малакасини ошириш имкониятига эгадирлар. Қисқа муддат ичида иссиқхона негизида кўплаб кўрсатувлар, семинарлар ташкил этилган.

2017 йилда УЗЭКСПОМАРКАЗДА ташкил этилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар X-Республика ярмаркасида 28 турдаги ишланмалар тақдимот қилиниб, умумий қиймати 440,2 млн. сўмлик 25 та шартномалар тузилди. Н.Фахрутдиновнинг “Цитрус ўсимликлари кўчатларини интенсив усулда етиштириш технологияси” номли ишланмаси X-Республика ярмаркасининг “Қишлоқ хўжалиги” соҳасидаги “Энг яхши инновацион ишланма”номинацияси ғолиби деб топилди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Сурхондарё вилояти хокимлиги, хусусий инвесторлар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тизимини самарали ташкил этиш орқали экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида “Ўсимликлар клиникаси” хизматини ташкил этиш бўйича илмий-услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Ҳозиргача Республика миқёсида 130 дан ортиқ ана шундай хизмат масканлари ташкил этилиб, 400 дан ортиқ иш ўрни яратилди.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган натижалар, соҳадаги долзарб вазифалар, шунингдек, экинлар вегетацияси даврида бажариладиган агротехника тадбирларини тўғри ва сифатли ўтказиш, ҳосилдорликни ошириш омилларини деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиш учун университет профессор-ўқитувчилари томонидан вилоятларда илмий-амалий семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Университет ҳудудида жойлашган 5 та талабалар турар жойларида икки минг нафарга яқин талаба истиқомат қилиб, уларнинг яшаши, дам олиши, спорт билан шуғулланишлари, дарс тайёрлашлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тўгараклар фаолият юритади, тасдиқланган режа асосида долзарб мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар тизимли олиб борилади. Мазкур тадбирларнинг ташкил этилишида университет ёшлар итттифоқи етакчилари, ижтимоий–гуманитар кафедралар профессор-ўқитувчилари ҳамда Талабалар кенгаши аъзолари фаоллик кўрсатиб келмоқдалар.

Яратилган шарт-шароитлар, олиб борилган ишлар ўз самарадорлигини ҳам бериб келмоқда. Университетда таҳсил олаётган талабалар республикамиз ва халқаро миқёсда ўтказилаётган спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб келмоқда. 2017-2018 ўқув йилида университетнинг 13 нафари талабаси Республика спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришди.

Университет иқтидорли талабаларидан ташкил этилган “Агроислоҳотчи” гуруҳи 2018 йил Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Тафаккур синовлари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичида 2-ўринни, “Истеъдод” жамоаси “Талабалар театр студияси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичида 2-ўринни, “Янги юлдузлар” жамоаси “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловнинг республика босқичида 2-ўринни эгаллади. “Ўрмон хўжалиги ва манзарали боғдорчилик ” факультети талабаси Наргиза Худойбердиева “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичида 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этди.

2017/2018 ўқув йилда олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган фан олимпиадасида университетнинг 1 нафар талабаси 1-ўринни, 2 нафар талабаси 3-ўринни эгаллади. Университет иқтидорли талабаларидан 4 нафари Беруний номли давлат стипендияси, 1 нафари Ислом Каримов номли давлат стипендияси, 17 нафари ички номдор стипендиялар соҳиби бўлди.

USAID ташкилотининг GLOBAL GAP лойиҳаси томонидан Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот тажрибаси станцияси ҳудудида 25 тонна ҳажмдаги совуткич, FAO ташкилоти томонидан 1 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилмоқда. Германиянинг GIZ ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси кафедрасига қиймати 30 минг евро миқдорида замонавий лаборатория жиҳозларини келтирилиши режалаштирилди.

Университетимизда ФАО, ТЕМПУС, ДААД, КОИСА, ЖАЙКА, ИКАРДА, USAID ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда университетда анжуман ва семинарлар ташкил этилди. Масалан, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ФАО ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти” мавзусида, халқаро ICARDA ташкилоти билан хамкорликда “Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ҳалқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этилди.

Университетимизнинг кўплаб профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилари АҚШ, Россия, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Латвия, Америка, Чехия, Венгрия, Япония, Индонезия ва Жанубий Корея давлатларида турли ҳизмат сафарлари, семинар ва ўқув дастурларида қатнашиб келишмоқда. Биргина 2017 йилнинг ўзида 30 та ўқитувчи чет элда бўлган.

Япониянинг JICA халкаро ташкилоти билан ҳамкорликда “Олма етиштиришда янги технологияларни жорий этиш асосида Ўзбекистон фермерларини даромадини ошириш” лойихаси доирасида университет тажриба станциясида 0,1 гектар майдонда “Фуджи” навли олма боғи барпо этилди.

Университетнинг профессор–ўқитувчилари, тадқиқотчилари ҳамда талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари борасидаги ўзаро тажриба алмашишлари ҳамда малака оширишлари йўлга қўйилди. Жумладан, ҳозирга қадар университетнинг 34 нафар ходимлари чет элда хизмат сафарида бўлиб, шундан 19 таси малака ошириш курслари ва стажировкаларда иштироқ этдилар. Ўқув йиилнинг охирига яна 15 нафар профессор-ўқитувчини чет элга малака ошириш курсларига юбориш режалаштирилди.

Бундан ташқари 2 нафар университет ходимлари хозирги кунда PhD дастури доирасида чет эл университетларида ўқимоқда. (Хитой, Германия)

Шу билан бирга университет талабалари кўпгина халқаро лойиҳа ва дастурларда фаол иштироқ этяптилар. Жумладан, 2018 йил 1 июнга қадар университетнинг 2 нафар магистрант талабалари ERASMUS+ алмашув дастури асосида Руминия давлат аграр университетида 6 ой ўқиб келдилар. 4 нафар бакалавриат босқичи талабалари эса Жанубий Кореянинг Конгджу университети билан тузилган меморандум асосида 6 ойлик (2017-2018 ўқув йили учун) ўқишга юборилди. Россиянинг Жанубий Урал давлат аграр университетига 56 нафар, Германиянинг Бавария фермерлар уюшмасига 12 нафар талабалар ишлаб чиқариш амалиётлари ўташ учун юборилди.

Бундан ташқари университетимизга Германия, Корея, Япония, Россия, Исроил ва Индонезия давлатларидан вакиллар ташриф буюрдилар, университетимиз билан яқиндан танишдилар, ҳамкорлик қилиш истагини билдиришиб икки томонлама ҳамкорлик келишувларини имзоладилар.

Ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши университетимизда тайёрланаётган юқори малакали кадрларнинг сифатига шубҳасиз ижобий таъсир кўрсатади.

-Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

Ҳабиб СИДДИҚ суҳбатлашди